18:18 / 12.02.2021
2 453

Келишилган ўйинларда ишлаган яна бир ўзбекистонлик ҳакам футболдан четлатилди

Келишилган ўйинларда ишлаган яна бир ўзбекистонлик ҳакам футболдан четлатилди
ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган футбол ҳакамлари ва келишилган ўйинларда қатнашган шахсларни аниқлаш бўйича сай-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ЎФА ҳаками Олим Тўйчибоев бўйича аниқланган ҳолатлар кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎФА веб-сайтида хабар берилди.

Қўмита томонидан Олим Тўйчибоев ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 1 (бир) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинди.

Юқоридаги аниқланган ҳолатларда “Динамо” ПФК вакилларининг иштироки ҳам аниқланиб, уларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, мазкур йиғилиш қарори билан Бухоро вилояти 2-лига мусобақаси иштирокчиси “Олот Истиқлол” футболчиси Н.Хасанов “Бухоро-W” аёллар футбол клуби вакилларининг кўрсатмаларига асосан уларни ҳақ евазига тотализаторда иштирок этишга ундагани учун ЎФА интизом кодексининг 5.44., 5.53. ва 5.60. бандларига асосан бир йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Мазкур қарорлар ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Келишилган ўйинларда ишлаган яна бир ўзбекистонлик ҳакам футболдан четлатилди