Фото: Getty Images
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов учинчи жангининг бекор қилиниши ва UFC 257 мусобақасидаги иштироки ҳақида гапирди.
- "Октябрь ойидаги жангим бекор бўлганидан (Кшиштоф Йотко ва Кевин Ҳолландга қарши жанглар бекор бўлганди — изоҳ «Дарё»)жуда афсусландим, хафа бўлдим. Бироқ мени олдинда янада яхшироқ нарсалар кутиб турганига ишонардим.
Жангдан 27 кунча олдин UFC менга шартнома юборди, мен жароҳат олган спортчини алмаштиришим керак эди. Мураббий менга UFC 257 мусобақасида жанг борлиги айтди. Мен ҳатто рақибим ҳақида тўлиқ маълумотларни ҳам кўриб чиқмадим, унинг жанглар рўйхатига кўз югуртирдим. Анчадан бери UFC’да иштирок этишини билдим ва жангга рози бўлдим. Мен ҳар доим жангларни шу тариқа қабул қиламан. Рақибларимнинг жангини кўриб чиқмайман. Шартномани имзолайман, шундан кейин услубига қараб тайёргарлик кўраман.
Бу дунёдаги энг яхши MMA ташкилоти, у ерда рақиб танлашга ҳаққим йўқ. Мен яхшилар қаторида бўлишни хоҳлайман ва кучли рақиблар билан тўқнаш келишга мажбурман. У ерда кучсиз рақибнинг ўзи йўқ.
UFC 257 — катта мусобақа, унда жанг қилиш ва ўзимни кўрсатиш жуда муҳим эди. Мен фақат ўзимнинг номимдан эмас, барча юртдошларим номидан чиқаман. Чунки елкамда Ўзбекистон байроғи туради.
Айрим сабабларга кўра бизнинг жанг асосий кардга кўчирилди. Аввалига жанг маҳаллий вақт билан 02:00 да бўлиб ўтиши белгиланганди. Кейин менга соат 07:00 да жанг қилишимни айтишди. Мен туни билан ухламай жангга чиқдим, гарчи ютган бўлсам ҳам бу жангда ўзимни тўлиқ намойиш қила олмадим, натижамдан қониқмадим. Бундан ҳам яхшироқ жанг ўтказишим мумкин эди", - деди Маҳмуд Муродов.
Муродов UFC 257 мусобақасининг асосий кардида америкалик Эндрю Санчесга (12-6) қарши жанг қилган ва учинчи раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.
Маҳмуд UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди