18:00 / 20.02.2021
1 715

Маҳмуд Муродов ҳаётда нимани йўқотишдан қўрқишини айтди

Маҳмуд Муродов ҳаётда нимани йўқотишдан қўрқишини айтди
Фото: Getty Images
Ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилувчи ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов (25-6) ҳаётда нимани йўқотишдан қўрқиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

- "Ҳаётда фақатгина ота-онамни йўқотишдан қўрқаман, бошқа ҳеч нарса. Ва, албатта, Яратгандан қўрқаман. Ҳамма нарса қандай келган бўлса, шундай кетади", - дейди Маҳмуд Муродов.

Муродов шу вақтга қадар UFC’да учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб чиққан. Сўнгги бор у UFC 257 мусобақасининг асосий кардида америкалик Эндрю Санчесга (12-6) қарши жанг қилган ва учинчи раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Шунингдек, Маҳмуд UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Маҳмуд Муродов ҳаётда нимани йўқотишдан қўрқишини айтди