23:21 / 21.02.2021
1 501

Ла Лига. «Барселона» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Ла Лига. «Барселона» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди
Испания Ла Лигаси 24-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Кадис»га қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 32-дақиқасида Месси пенальтидан аниқ фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Фернандеснинг 11 метрлик нуқтадан киритган голи «Барса»ни муҳим ғалабадан мосуво қилди – 1:1.

Натижада Каталония клуби 23 ўйиндан кейин 47 очко билан 3-ўринда қолган бўлса, «Кадис» 25 очко билан 14-ўринга чиқди. «Атлетико» 55 очко билан пешқадам, «Реал» эса 52 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Ла Лига. 24-тур.
Барселона – Кадис 1:1
Голлар:
1:0 – 32, пенальти Месси, 1:1 – 89, пенальти Алекс Фернандес.
Барселона – тер Стеген, Лангле, Дест (Мингеса, 80), Альба, Пике, Бускетс (Пьянич, 65), де Йонг, Педри (Тринкау, 74), Дембеле (Пуч, 80), Месси, Гризманн (Брэйтуэйт, 65).
Кадис – Ледесма, Карселен, Маркос Мауро, Эспино, Фали Хименес, Сальви Санчес (Алехо, 62), Гарридо (Хосе Мари, 58), Искьердо (Алекс Фернандес, 59), Переа (Йонссон, 76), Негредо (Лосано, 59), Собрино.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. «Барселона» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди