
Оғир вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов Болгариядаги “Странжа” турниридаги иштирокини бошлаган эди.
У кеча илк жангини Франция вакили Мурад Алиевга қарши ўтказиб, тўлиқ устунлик билан ғалабага эришган эди.
Бугун, у иккинчи жангида рингга кўтарилди. Бу сафар юртдошимизга туркиялик Берат Ачар рақиблик қилди. Мазкур тўқнашувда ҳам ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарорига мувофиқ 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва навбатдаги босқичга йўл олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар