58 ёшли функционер сайловларда 54,28 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади. У Виктор Фонт (29,29 фоиз) ва Тони Фрейшани (8,58 фоиз) ортда қолдирди.
Маълумот учун, Лапорта Каталония клуби президентлиги учун сайловларда 4-бор қатнашди. У 2003 ва 2006 йилги сайловларда ғалаба қозонган, 2015 йили эса Жозеп Бартомеуга ютқазган эди. У 2003 йилдан 2010 йилгача жамоани бошқарган ва ушбу даврда «кўк-анорранглилар» 4 бор Ла Лигада, 2 марта Чемпионлар Лигасида зафар қучишган. Умумий ҳисобда 12та соврин қўлга киритилган. Жамоа 2009 йили ўзи иштирок этган барча 6 турнирда ғолиб бўлиб, рекорд ўрнатган.
![]()
Шу тариқа Лапорта 2020 йил октябрь ойида истеъфога чиқарилган Бартомеунинг ўрнини эгаллади ва энди клубга 2027 йилгача раҳбарлик қиладиган бўлди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Зиданга янги иш жойи топилди

Хавининг 8 та талаби. «Барселона» Хавини ортга қайтаришдан воз кечгани ҳақида

Спорт журналистлари йилнинг энг яхши спортчиларини аниқлаб беришди

Месси 2006 йилдаёқ дунёнинг қиммат ўйинчиси бўлиши мумкин эди

2003 йилда Роналдуни сотиб олиш учун «Барселона»га 2 млн евро етмаган

«Барселона» ўз вақтида нега Роналдуни сотиб ололмагани ойдинлашди