date
views 1 540

Массимилиано Аллегри ва «Шахтёр» клуби музокараларга киришди

Массимилиано Аллегри ва «Шахтёр» клуби музокараларга киришди
Фото: «Football.ua»
Украинанинг «Шахтёр» клубини бошқаришга «Милан» ва «Ювентус» клубларининг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри таклиф этиляпти.

Томонлар музокараларга киришгани ҳақида украиналик журналист Олег Яшчук ўз Instagram-аккаунтида хабар берди. Келишувга эришилса, италиялик 53 ёшли мутахассис «Шахтёр» билан жорий мавсум тугагач иш бошлайди.

«Шахтёр» 2019 йил ёзидан бери португалиялик Луиш Каштру қўл остида ўйнамоқда. Унинг шартномаси муддати 2021 йил ёзида ниҳоясига етади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Массимилиано Аллегри ва «Шахтёр» клуби музокараларга киришди