16:36 / 13.03.2021
2 105

"Навбаҳор"нинг икки йўлбошчиси истеъфога чиқарилди

"Навбаҳор"нинг икки йўлбошчиси истеъфога чиқарилди
Кеча Виктор Жалилов “Навбаҳор”га бош мураббий этиб тайинланганди. Клуб матбуот хизмати Нўъмон Ҳасанов билан Дражен Дукичнинг расман истеъфога чиқарилганини маълум қилди. Жумладан, клуб матбуот хизмати бу борада шундай ёзади:

Нўъмон Ҳасанов “Навбаҳор” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Ҳасанов жамоамизда ўтган йилнинг августидан ёрдамчи - мураббий сифатида иш бошлаб, Андрей Канчельскис истеъфога чиқарилганидан сўнг, Суперлиганинг 19-туридан бош мураббий лавозимида иш бошлаганди.

Нўъмон Ҳасановнинг қўл остида жамоамиз Coca Cola Суперлига баҳсларида 10 та ўйин ўтказиб (2020 йилнинг 14-туридан ўрин олган “Пахтакор”га қарши кечган баҳсда ҳам жамоани майдонга Ҳасанов олиб тушганди), 3 та учрашувда ғалаба қозониб, 4 та ўйинда дурангга эришди ва 3 та баҳсда имкониятни бой берди. Тўплар нисбати эса 8-9 га ташкил этди.

Қолаверса, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида Нўъмон Ҳасанов бошчилигида “Навбаҳор” 2 та ўйин ўтказиб, 1 та ғалаба ҳамда 1 та мағлубиятни қайд этган ҳолда чорак финалдан сўнг, мусобақани тарк этганди.

Шунингдек, Нўъмон Ҳасанов билан биргаликда жамоамиз мураббийлар штабидаги сербиялик мутахассис Дражен Дукич ҳам истеъфога чиқарилди.

Биз Нўъмон Ҳасанов ва Дражен Дукичга “Навбаҳор”даги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз, - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор"нинг икки йўлбошчиси истеъфога чиқарилди