Фото: DAZN
Тошкентдаги Humo Arena’да 3 апрель, шанба куни катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
Унда бир қатор ўзбекистонлик машҳур боксчилар профессионал рингдаги навбатдаги жангини ўтказади. Мусобақанинг асосий жанги иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) ва япониялик Рёсуке Иваса (27-3, 17 КО) иштирокида бўлиб ўтади.
3 апрель куни соат 18:00 бошланадиган бокс кечасининг чипталари iTicket.uz сайтида сотувга чиқди. Энг арзон чипталар нархи 50 минг сўмни ташкил қилади. Нархлар 550 минг сўмга қадар ошиб боради.
Шунингдек, мазкур бокс кечасида Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўстматов, Иқболжон Холдоров, Миразизбек Мирзахалилов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов ва Санжар Турсунов каби номдор ўзбекистонлик боксчилар жанг ўтказади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди