Руминия чемпионатида ғалати ҳодиса юз берди. "Залэу" клуб бош мураббийи Мариус Паску ноодатий сабабларга кўра ўз лавозимидан озод этилди.
Маҳаллий журналист Эмануэль Рошанинг маълум қилишича, мураббий Руминия 3-дивизионида иштирок этувчи жамоани 1-ўринга олиб чиққан. Аммо юқори лигага чиқишни режалаштирмаган клуб раҳбарияти ушбу ҳолатдан сўнг уни ишдан олган.
"Залэу" клуби ортда қолган 13 турдан сўнг 27 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ушбу жамоани 2-ўринда бораётган клуб билан бор йўғи 1 очко ажратиб турибди.
Айтиш керакки, бу каби ҳолатлар футболда жуда камдан-кам учрайди. Аксарият ҳолларда раҳбарият жамоа қуйи поғоналарга тушиб кетганидан сўнг мураббийни истеъфога чиқаради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди