23:45 / 03.04.2021
1 954

Шаҳрам Ғиёсов мексикалик боксчини нокаутга учратиб, WBA International камарини ҳимоя қилди

Шаҳрам Ғиёсов мексикалик боксчини нокаутга учратиб, WBA International камарини ҳимоя қилди
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (11-0, 9 КО) 3 апрель куни Тошкентдаги Humo Arena’да бўлиб ўтган бокс кечасида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Ғиёсовга мексикалик Патрисио Лопес Морено (28-5, 20 КО) рақиб бўлди.

Дастлабки раунд иккала боксчининг фаоллигида ўтди, кичик устунлик Ғиёсов томонида бўлди. Иккинчи раунд сўнгида мексикалик спортчи нокдаун ҳолатига тушди. Учинчи раундда Ғиёсов рақиб танасига кучли зарба йўллаб, уни нокаутга учратди.

Бу ғалаба орқали Ғиёсов WBA International камарини яна бир бор ҳимоя қила олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсов мексикалик боксчини нокаутга учратиб, WBA International камарини ҳимоя қилди