19:43 / 07.04.2021
2 132

Энди Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини бошқа телеканалда томоша қиламиз!

Энди Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини бошқа телеканалда томоша қиламиз!
"УЗРЕПОРТ ТВ" телеканали "ЖЧ-2022" Осиё қитъаси саралаши, Осиё Кубоги, ОЧЛ ва ОФКнинг бошқа мусобақалари трансляция ҳуқуқини харид қилди. Бу ҳақда телеканал расмий сайти хабар бермоқда.

"УЗРЕПОРТ ТВ" ҳамда "ФУТБОЛ ТВ" телеканаллари бир неча йиллардан бери Жаҳон ва Европанинг энг муҳим ва қизиқарли футбол мусобақаларини мухлислар эътиборига жонли эфирда тақдим қилиб келаётганидан хабарингиз бор.

Миллионлаб ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг талаб ва истакларини инобатга олиб, "УЗРЕПОРТ ТВ" телеканали Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда ўзбек клублари иштирок этадиган расмий мусобақалар, яъни Жаҳон чемпионати саралаши, Осиё Кубоги, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари, Осиё чемпионлар лигаси, ОФК Кубоги трансляция ҳуқуқини харид қилди.

Эндиликда юртимиздаги мухлислар миллий ҳамда U-23 терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ва Осиё чемпионатидаги иштирокларинини, шунингдек, Осиё Кубогидаги учрашувларини, ўзбек клубларининг ОЧЛдаги иштирокларини севимли шарҳловчилари билан биргаликда "УЗРЕПОРТ ТВ" ҳамда "ФУТБОЛ ТВ" телеканалларида жонли эфирда томоша қилиш имконига эга бўладилар.

Маълумот учун, келаси йил ўтказиладиган U-23 Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Шунингдек, футзал ишқибозлари ҳам телеканалларимиз орқали Осиё чемпионати финалларини томоша қилишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, аёллар футболи ишқибозлари ҳам "УЗРЕПОРТ ТВ" ҳамда "ФУТБОЛ ТВ" орқали аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати ўйинларини кузатиб боришлари мумикин.

"УЗРЕПОРТ ТВ" ҳамда "ФУТБОЛ ТВ" телеканаллари томонидан трансляция ҳуқуқи харид қилинган мусобақалар:
1) "Осиё Кубоги-2023"
2) "ЖЧ-2022" Осиё саралашининг сўнгги босқичи
3) U-23 Осиё чемпионати (2022 ва 2024)
4) Аёллар ўртасидаги "Осиё кубоги-2022"
5) ОФК Бирдамлик Кубоги 2024
6) ОФК чемпионлар Лигаси 2021, 2022, 2023 ва 2024-йилги мавсум (гуруҳ босқичи, плей-офф босқичи ва финал)
7) ОФК Кубоги 2021, 2022, 2023, 2024 (гуруҳ босқичи, плей-офф босқичи ва финал)
8) U-20 "Осиё чемпионати-2023" финали
9) U-17 "Осиё чемпионати-2023" финали
10) Аёлар ўртасидаги U-20 "Осиё чемпионати -2022" ва 2024 финаллари
11) Аёлар ўртасидаги U-17 "Осиё чемпионати -2022" ва 2024 финаллари
12) Футзал бўйича "Осиё чемпионати -2022" ва 2024 финаллари
13) Футзал бўйича Клублар ўртасидаги "Осиё чемпионати-2021", 2022, 2023, ва 2024 йилги финаллар", - дейилади хабарда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Энди Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини бошқа телеканалда томоша қиламиз!