
Италия А Сериясининг 30-туридан ўрин олган "Ювентус" ва "Женоа" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида "кекса сеньоралар" тезкор гол уришга эришди. Куадрадонинг узатмасини Кулусевски голга айлантирди. 22-дақиқада Мората орадаги фарқни яна биттага ошириб қўйди.
Иккинчи бўлимни меҳмонлар фаол бошлади. 49-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Скамакка бош билан зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди. 63-дақиқада Горан Пандев ўрнига Элдор Шомуродов туширилди ва баҳс сўнггига қадар ҳаракат қилди.
"Ювентус"нинг 3-голига захирадан майдонга тушган Вестон Маккенни муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан кейин Турин клуби очоколар сонини 62тага етказиб олди ва 3-ўринда қолди. "Женоа" 32 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Ювентус – Женоа 3:1
Голлар: Кулусевски (4, 1:0), Мората (22, 2:0), Скамакка (49, 2:1), МакКенни (70, 3:1).
Ювентус – Шченсни, де Лигт, Данило, Кьеллини, Кулусевски (Маккенни, 68), Куадрадо (Алекс Сандро, 46), Рабьо, Бентанкур, Кьеза (Артур, 75), Роналду, Мората (Дибала, 68).
Женоа – Перин, Бираски (Гильоне, 46), Кришито, Масьелло, Дзаппакоста, Бехрами (Пьяца, 46), Радованович, Ровелла (Зайц, 63), Бадель, Скамакка (Мелегони, 70), Пандев (Шомуродов, 63).
Огоҳлантириш: Куадрадо (20), Кулусевски (37), Бехрами (38), Ровелла (53). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар