Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" "B" гуруҳидан жой олган ва ўз ўйинларини Шаржа шаҳрида ўтказади. "Пахтакор" гуруҳидаги тўртинчи жамоа Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" клуби бўлди.
Бу жамоа плей-офф баҳсида Саудия Арабистонининг "Ал Веҳда" клубига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобини қайд этди ва пенальтилар сериясида 3:2 ҳисобида зафар қучди. Биласиз, Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ ўйинлари марказлашган тартибда ташкил этилади. "Пахтакор" ҳам, АГМК ҳам 15 кунда 6тадан учрашувда майдонга тушади.
"B" гуруҳи (мезбон шаҳар - Шаржа):
"Шаржа" (БАА)
"Тракторсози" (Эрон)
"Пахтакор" (Ўзбекистон)
"Ал Қува Ал Жавия" (Ироқ)
"Пахтакор"нинг гуруҳ ўйинлари тақвими:
1-тур. 14 апрель. "Шаржа" стадиони
20:00. "Пахтакор" - "Тракторсози"
2-тур. 17 апрель. "Шаржа" стадиони
20:00. "Ал Қува Ал Жавия" - "Пахтакор"
3-тур. 20 апрель. "Шаржа" стадиони
23:00. "Шаржа" - "Пахтакор"
4-тур. 23 апрель. "Шаржа" стадиони
23:00. "Пахтакор" - "Шаржа"
5-тур. 26 апрель. "Шаржа" стадиони
20:00. "Пахтакор" - "Ал Қува Ал Жавия"
6-тур. 29 апрель. "Шаржа" стадиони
20:00. "Тракторсози" - "Пахтакор"
Изоҳ: Ўйинларнинг бошланиш соати Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Гуруҳдаги барча беллашувлар "Шаржа" стадионида бўлиб ўтади. Бу мамлакатда катталиги жиҳатдан учинчи стадион бўлиб, 18 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Бу стадионда 2019 йил Осиё Кубогининг 6та беллашуви ўтказилган. Эсингизда бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси мана шу стадионда Уммонни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди