22:59 / 14.04.2021
2 964

Питер Хюистра: "Хатолардан хулоса чиқарамиз"

Питер Хюистра: "Хатолардан хулоса чиқарамиз"
ОЧЛ "B" гуруҳи 1-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Трактор" (3:3) учрашувидан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи бўлимда ўйин асабий кечди. Баҳсга киришиб кетишимиз бироз вақт олди. Иккинчи бўлимда иккита тезкор гол ўтказганимиздан сўнг ўз ўйинимизни намойиш қила бошладик. Афсуски, яна пенальтидан тўп ўтказиб юбордик. Ғалабани қўлдан чиқарганимиз ёмон, аммо 0:2дан кейин ўйинга қайтдик. Шу сабабли дуранг жуда ёмон натижа эмас.

Ғалаба қозонишга яқин эдик, бироқ хатодан сўнг дарвозамизга иккинчи пенальти белгиланди. Балки, бу навбатдаги ўйинлар учун фойдали бўлар. Хатолардан хулоса чиқарамиз, шунга яраша тайёргарлик кўрамиз
", – дейди Хюистра.

Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Питер Хюистра: "Хатолардан хулоса чиқарамиз"