Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида "Шаржа" "Пахтакор"га қарши баҳс олиб бориб, 4;1 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиндан сўнг, БАА клуби бош мураббийи Абдулазиз Ал Анбари қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Аввало, футболчиларимга ажойиб ўйин учун раҳмат айтмоқчиман. Ўйин давомида улар тўлиқ куч билан ҳаракат қилди.
Айни пайтда таркибимизда ҳаракат қилаётган футболчиларга раҳмат айтишдан чарчамайман. Улар асосий футболчиларимизнинг йўқлигини билдирмасликка қўлдан келганча ҳаракат қилмоқдалар. Елкаларида катта босим турибди. Бугунги синовимиз ҳам осон эмасди. Бугун жамоа сифатида яхши ҳаракат қилдик. Игор Коронадо ва Ал Ҳасан Салеҳнинг қайтиши билан янада яхшироқ ўйин ўтказишимиз мумкин бўлади.
Биринчи бўлим анча қийин ўтди. Сабаби, тўп назоратини сақлай олмадик. Иккинчи голни уриб олгач эса, анча хотиржам ҳаракат қилиб, ўз футболимизни намойиш этдик. Ўйлайманки, олдинда кутиб турган ўйинларда ҳам мана шу тахлит ҳаракат қилишда давом этамиз. Мақсадимиз кейинги босқичга йўл олиш ва у ерда ҳам БАА футболи нуфузини ҳимоя қилиш", - дейди Ал Анбари. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди