04:41 / 25.04.2021
2 784

Машариповнинг ассистлари АГМКни сўнгги ўринга тушириб юборди


Осиё Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" - АГМК ўйини ўз ниҳоясига етди. Учрашув дубайликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, вакилларимиз тезкор 2 гол ўтказиб юборганига қарамай, унга тезкор жавоб беришга муваффақ бўлишди, бироқ Машариповнинг саъй-ҳаракатлари эвазига киритилган гол барчасига деярли нуқта қўйди.

Голларга "Шабаб Ал-Аҳли" таркибида Суҳайл, Эдуардо ҳамда Алҳашми муаллифлик қилган бўлса, АГМКнинг ягона голи Шоҳрух Гадоев номига ёзилди.
Гуруҳдаги 2-ўйинда "Истиқлол" "Ал-Ҳилол"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

"Шабаб Ал Аҳли" - АГМК 3:1
Голлар: Хариб Абдалла (3, 1:0), Карлос Эдуардо (11, 2:0), Шохруҳ Гадоев (14, 2:1), Аҳмад ал-Ҳашми (30, 3:1).

АГМК: 32.Суҳроб Султонов - 77.Дилшод Аҳмадалиев (20.Мирғиёз Сулаймонов, 35), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 74), 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 46) - 94.Элвин Фортес (21.Санжар Жумабоев, 52), 18.Александр Касьян, 28.Шоҳруҳ Гадоев (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46).
Захира: 1.Ботирали Эргашев - 9.Зафар Полвонов, 11.Мурод Тошматов, 15.Аббос Отахонов, 19.Шероз Жалолов.

"Шабаб Ал Аҳли": 55.Мажид Носир, 2.Салмин Ҳамис, 3.Карлос Эдуардо (4.Муҳаммад Марзуқ, 76), 5.Волид Аббос, 7.Жалолиддин Машарипов, 15.Абдалла Ал Нақби, 34.Хариб Абдалла (22.Яҳё Ал Гассани, 90+1), 36.Ҳамдан Ал Камоли, 62.Абдулазиз Санқур, 77.Аҳмед Ал Ҳашми, 88.Мажид Ҳассан.
Захира: 17.Ҳассан Ҳамза, 9.Абдулазиз Ҳайкал, 21.Муҳаммад Жобир, 30.Муҳаммад Жума, 66.Сауд Абулразоқ, 78.Ейд Ҳамис, 99.Игорь Жесус, Аҳмад Жамил.
Огоҳлантириш: Мажид Носир (15), Сардор Раҳмонов (28), Санжар Турсунов (41), Волид Аббос (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Машариповнинг ассистлари АГМКни сўнгги ўринга тушириб юборди