04:50 / 25.04.2021
2 987

Сенсация! Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби "Ал-Ҳилол"ни йирик ҳисоб таслим этди


Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-тури доирасида ўтказилган "Истиқлол" - "Ал-Ҳилол" баҳси ўз якунига етди. Унда тожикистонликлар 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Дастлаб, Бафетимби Гомис ҳисобни очди. Кейин эса "Истиқлол"нинг жавоб тўплари ёғила бошлади. Голларнинг 2 тасига Манучеҳр Жалилов муаллифлик қилган бўлса, яна 2 таси Манучеҳр Сафаров ҳисобига ёзилди.
Ушбу ғалаба орқали Душанбе клуби ўз гуруҳида пешқадамга айланиб олди.

"Истиқлол" (Тожикистон) – "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) 4:1 
Голлар: Манучехр Жалилов, 40', 44', Манучехр Сафаров 49', 53' – Бафетимби Гомис 24' 
"Истиқлол": Рустам Ятимов, Алексей Ларин, Андрей Мишенко, Зоир Жўрабоев, Манучехр Сафаров, Ахтам Назаров, Нуриддин Давронов (Хуршед Жўраев, 90+2), Шахром Сулаймонов, Алишер Жалилов (Рёта Нёма, 79), Рустам Соиров (Вахдат Ханонов, 90+2), Манучехр Жалилов.
"Ал Ҳилол": Абдуллоҳ Ал Майюф, Муҳаммад Ал Бурайк (Амир Курди, 46), Али Хади Ал Булайҳи, Абдуллоҳ Отайф (Солиҳ Ал Шеҳри, 55), Жанг Хюн Су, Муҳаммад Канно, Хатан Бахбри (Алтирес, 46, Ал Давсари, 66), Лусиано Вьетто, Андре Карильо, Бафетимби Гомис
Огоҳлантириш: Зоир Жўрабоев (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сенсация! Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби "Ал-Ҳилол"ни йирик ҳисоб таслим этди