04:29 / 28.04.2021
2 088

"Ал-Ҳилол" "Истиқлол"нинг аламини АГМКдан олди


ОЧЛ 5-туридан ўрин олган АГМК - "Ал-Ҳилол" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин олмалиқликларнинг 0:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.
Ўтган турда "Ал-Ҳилол" "Истиқлол" билан баҳсда сенсацион тарзда 4:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Бу ғалаба билан эса улар ўша мағлубиятнинг аламини олишди.
Баҳснинг 39-дақиқасида арабистонликлар вакили Лусиано Виетто ўз голи билан ҳисобни очган бўлса, 47 ҳамда 58-дақиқаларда Гомис ҳамда Ал-Шаҳрони гол уриб, ҳисобнинг йириклашишини таъминлади. Шу тариқа, "Ал-Ҳилол" "Истиқлол"дан учралган мағлубият аламини АГМКдан олди ҳамда турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олди.
АГМК эса 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Охирги турда вакилларимиз Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан тўқнаш келади.

АГМК - "Ал Ҳилол" 0:3
Голлар: Вьетто (39, 0:1), Гомис (47, 0:2), Шаҳрони (58, 0:3).
АГМК (4-2-3-1) — 1.Ботирали Эргашев - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 15.Аббос Отахонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич (5.Дилшод Жўраев, 57), 17.Санжар Турсунов (4.Миржамол Қосимов, 67) - 11.Мурод Тошматов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 10.Ҳусниддин Ғофуров (19.Шероз Жалолов, 70) - 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов, 46).
Захира: 32.Суҳроб Султонов, 35.Валижон Раҳимов - 21.Санжар Жумабоев, 28.Шоҳруҳ Гадоев, 77.Дилшод Аҳмадалиев, 94.Элвин Фортес
"Ал Ҳилол": 1. Абдуллоҳ ал-Маюф, 2. Муҳаммад ал-Бурайк, 5. Али ал-Булайҳи, 8. Абдуллоҳ Отайф, 10. Лусиано Вьетто, 12. Ёсир ал-Шаҳрони, 16. Носир ал-Давсари, 18. Бафетимби Гомис (11. Солиҳ ал-Шеҳри, 67), 19. Андре Карильо, 20. Жанг Хьюн-Су, 28. Муҳаммад Канно.
Захирадагилар: 31. Ҳабиб ал-Ватян, 22. Амир Курди, 23. Мадаллаҳ ал-Олаян, 26. Фаваз ал-Тераис, 27. Хатан Бахбри, 44. Саад ал-Носсир, 49. Абдуллоҳ Ҳади Радиф, 70. Муҳаммад Жаҳфали.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ал-Ҳилол" "Истиқлол"нинг аламини АГМКдан олди