Бугун Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штатида "Premier Boxing Champions" промоутерлик компанияси томонидан жанг оқшоми ташкил этилди.
Асосий жангларнинг бирида супер ярим ўрта вазнда (-69,8 кг) WBC элиминатор жанги бўлиб ўтди. Унда Хорхе Котага қарши рингга кўтарилган Себастьян Фундора рақибини 4-раундда нокаутга учратди ва WBC йўналишида мажбурий даъвогарга айланди. Мазкур вазнда WBА Regular чемпиони Эрисланди Лара битта юқори ўрта вазн тоифасида (-72,5 кг) ҳам вакант бўлиб турган WBА Regular камарини қўлга киритди. Томас Ламаннага қарши баҳсда Лара 1-раундда муддатидан аввал ғалаба қозонди.
WBА элиминатор мақомидаги марказий жангда мексикалик Энди Руис (34-2, 22 КО) америкалик Крис Арреолага (38-7-1, 33 КО) қарши рингга кўтарилди. 2-раунда нокдаун ҳолатига тушганига қарамай, кейинги раундларда тикланишга улгурган Руис 12 раунд якунига кўра, 118-109, 118-109, 117-110 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Руис 2019 йилда Энтони Жошуани нокаутга учратиб, катта шов-шувга сабаб бўлган ва кейинчалик 2-жангда имкониятни бой берган эди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади