17:35 / 02.05.2021
2 433

Шомуродов гол урган баҳсда "Женоа" "Лацио"га мағлуб бўлди


Италия А Серияси 34-туридан ўрин олган "Лацио" - "Женоа" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, майдон эгалари 1-таймда 2 та тўп киритишга муваффақ бўлди. 47-дақиқада ҳисобни қисқартирган генуяликлар 56-дақиқагача яна 2 та гол ўтказиб юборди. Кейинчалик, Скамакка ва Шомуродов аниқ зарбалари билан ҳисобдаги фарқни максимал тарзда қисқартирди.

Шу тариқа, катта қийинчилик билан ғалаба қозонган римликлар очколари сонини 64 тага етказиб олган ҳолда, 6-ўринга кўтарилиб олди. Бироз омад етишмаган "грифонлар" 36 очко билан онлайн жадвалда 13-поғонани банд этган.

"Лацио" - "Женоа" 4:3
Гол: 30 - Коррея 1:0, 43 - Иммобиле 2:0, 47 -Марушич 2:1, 48 - Луис Алберто 3:1, 56 - Коррея 4-1, 80 - Скамакка 4:2, 81 - Шомуродов 4:3

"Лацио" - Рейна, Марушич, Хоэдт, Раду, Лпаццари, Милинкович-Савич, Лейва, Луис Алберто, Лулич, Коррея, Иммобиле.
"Женоа" - Перин, Голданига, Радованович, Масьелло, Бираски, Зайц, Бадел, Строотман, Заппакоста, Шомуродов, Дестро.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов гол урган баҳсда "Женоа" "Лацио"га мағлуб бўлди