"Реал" тез орада бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азардан қутулмоқчи. Бу ҳақда El Chiringuito TV хабар бермоқда.
"Челси"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинида мағлуб бўлгандан кейин юлдуз футболчининг хатти-ҳаракатларидан “қироллик клуби” раҳбариятининг ҳафсаласи пир бўлган. Гап шундаки, мағлубиятга қарамай Азар жуда яхши кайфиятда эди, у "аристократлар" футболчилари Эдуард Менди ва Курт Зумани қучоқлаб, улар билан бирга табассум қилиб турди.
Хабар қилинишича, айнан мана шу ҳолатдан сўнг “Реал” раҳбариятининг тоқати тоқ бўлган ва улар 30 ёшли бельгиялик футболчини трансферга қўйишга қарор қилган.
Маълумот учун, 30 ёшли Азар 2012-2019 йилларда “Челси” шарафини ҳимоя қилган. “Реал” уни 2019 йилнинг ёзида 100 млн еврога сотиб олган. Эден Азар жорий мавсум мадридликлар сафида 17 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди