22:19 / 09.05.2021
3 019

"Пахтакор"нинг "янги раҳбарлари" эски мураббийга чиқишдими?


Кейинги бекат қандай кўриниш олади? "Пахтакор" мухлислари жамоаларида нима бўлаётганини билмай турган бир паллада, узун-қулоқ гапларга кўра янги ҳомий аниқ бўлиб улгурган.

Ҳозирда яна ҳокимият тасарруфига ўтган жамоа тез кунларда янги эгасига топширилади. Куни кеча Алишер Никимбаев ўзининг твиттердаги расмий сахифасида, янги раҳбарият клубнинг собиқ мураббийига чиққанлиги ҳақида таъкидлаб ўтган. Албатта у, бу твитида олинган хабарларга кўра деб қайд этган.

Кичик суриштирувлар шуни маълум қилдики, жамоа катта эҳтимол билан Шота Арвеладзега чиққан. Бироқ грузиялик мураббийдан аниқ жавоб олинмаган. Шуниси маълумки, Питер Хюистра жамоа билан мавсум охиригача бирга бўлиши аниқ. Аммо клуб структурасида кичик ўзгаришлар бўлиши кутиляпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор"нинг "янги раҳбарлари" эски мураббийга чиқишдими?