Ўзбекистон МТЖ йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати

Ўзбекистон МТЖ йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати
Июн ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистонида марказлашган турнир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Бош мураббий Вадим Абрамов расмий ўйинлар олдидан ўтказиладиган йиғинда иштирок этадиган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Дастлаб режа қилинган футболчилардан жароҳати сабаб Остон Урунов, Жасурбек Яхшибоев йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлишди.

Легионерлар ўз биринчиликларидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади. Йиғинлар натижасига кўра Саудия Арабистонига борадиган якуний рўйхат тақдим этилади.
Ўзбекистон МТЖ йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар