21:25 / 19.05.2021
2 597

“Юве” Роналдунинг ўрнини эгаллайдиган юлдуз топди


“Ювентус” раҳбарияти ёзда клубдан кетиб қолиш эҳтимоли катта бўлган Криштиану Роналду ўрнига юлдуз даражадаги бошқа ҳужумчини топиб қўйди.

Маълумотларга қараганда, Турин клуби хўжайинлари португалиялик тўпурар ўрнига ПСЖда тўп тепаётган Мауро Икардини олиб келишни режалаштирмоқда. Аслида туринликлар  аргентиналик ҳужумчига у “Интер”да ўйнаб юрган пайтлардан бери харидор ҳисобланади.

Бироқ, 2019 йилда Икарди “Ювентус” таклифини қабул қилмай, Парижга кетишни маъқул кўрганди.

Манбаларнинг маълум қилишича, “Ювентус” Роналду Туринда қоладиган бўлса ҳам, Икардининг трансферини амалга оширади. Бу вазиятда иккинчи ҳужумчи Пауло Дибала сотиб юборилади. Рокировка варианти ҳам борлигини унутмаслик лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Юве” Роналдунинг ўрнини эгаллайдиган юлдуз топди