22:20 / 19.05.2021
2 418

Ўзбекистон МТЖ йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш


Июнда ўтказиладиган ЖЧ-2022 саралаши доирасида марказлашган турнирга тайёргарлик давом этмоқда.
Клублар миқиёсида бўлиб ўтаётган учрашувлар натижасига кўра мураббийлар штаби кенгайтирилган рўйхатга ўзгартиришлар киритишяпти.

Аввал чақирув олган Лутфулла Тўраев ҳамда Мурод Холмуҳамедов йиғинда иштирок этмайдиган бўлди.
Ҳозирда "Насаф" клуби сафида ОФК кубогида муваффақиятли ўйнаётган Ҳусниддин Алиқулов эса терма жамоага чақирилди. У клуби билан сафардан қайтгач йиғинга қўшилади.

Миллий жамоага номзодлар эртага куннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида COVID-19 учун тест топширади. Шундан сўнг уларнинг жисмоний ҳолати кўздан кечирилади.

21 май куни жамоа Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига йўл олади. Бўлажак сафар олдидан карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш мақсадида машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: ЎФА матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш