Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг «Шаржа» клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралаш босқичидаги имкониятлари ҳақида гапирди.
- "Терма жамоа йиғинини бошлаб олдик, бизни жуда муҳим учрашувлар кутиб турибди. Шу ўйинларга тайёргарлик жараёнини тоғда бошладик, асосан жисмоний ҳолатни яхшилашга эътибор қаратиляпти. Чунки Саудия Арабистонида июнь ойида ҳаво жуда иссиқ бўлади, мана шу машғулотлар бизга асқатади деган умиддаман. Керакли ўйинларда ғалаба қозониб, мухлисларнинг ишончига эришиб, кейинги босқичга чиқиш учун ҳамма биргаликда тайёргарлик кўряпмиз.
Ҳамма тушуниб турибди, Саудияда июнь ойида жуда иссиқ бўлишини, лекин биз ўзбекмиз. Араблар ичида 3-4 йилдан бери ўйнаб, уларни руҳий томондан яхши биламан. Ишонтириб айтаманки, уларга қараганда биз чидамлироқмиз, уларга нисбатан меҳнаткашроқмиз. Шунинг ҳисобига ғалаба қозонишимизга ишоняпман", - деди Отабек Шукуров.
Шунингдек, Шукуров БАА клубидаги келажаги ҳақида ҳам гапирди. Ярим ҳимоячи ҳали «Шаржа» билан яна бир йиллик шартномаси борлигини ва ҳамма нарса ёзда аниқ бўлишини маълум қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси 28 май куни БААга жўнаб кетади ва 29 май куни Дубай шаҳрида Австралия терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади. Шундан кейин Вадим Абрамов шогирдлари Саудия Арабистонига йўл олади.
Марказлаштирилган тизимда ўтказиладиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси Сингапур (7 июнь), Яман (11 июнь) ва Саудия Арабистони (15 июнь) билан баҳс олиб боради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди