
Ҳозирги кунда БААнинг ”Шабаб Ал-Аҳли” жамоасида тўп сураётган Жалолиддин Машарипов қишда “Пахтакор”дан Саудия Арабистонининг “Ал-Насср”га клубига трансфер қилинганини биласиз. Бироқ ўша пайтда саудияликларда легионерлар лимити ва яна бошқа муаммолар сабабли Машариповни рўйхатдан ўтказа олишмаган. Оқибатда ҳамюртимиз БАА клубига ижарага бериб юборилди. Тез орада унинг ижара муддати ҳам якунига етади.
Бизни масаланинг бошқа тарафи қизиқтиради. Бунга қадар “Ал-Насср” Машариповнинг трансфери бўйича келишилган пулни “Пахтакор” ҳисоб рақамига ўтказиб бермаётгани ҳақида эшитгандик. Ўз навбатида “Пахтакор”нинг бошқа амалга ошириши керак бўлган режалари ҳам бевосита Жалолиддиннинг трансферидан тушадиган пулга боғлиқ эди.
Sports.uz маълумотига кўра, эндиликда “Ал-Насср” клуби “Пахтакор”га келишилган пулнинг 95 фоизини тўлаган. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, Машариповнинг трансфер нархи 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.