"Женоа" клуби бош мураббийи Давиде Баллардини келгуси мавсумда ҳам жамоада қолишига ишонмоқда. Бу ҳақида у TMW нашрига берган интервьюси давомида гапириб ўтган:
"Мен бир неча кун аввал жамоа президенти билан учрашдим. У бошлиқ раҳбарият вакиллари менга бу борада ҳеч нарса дегани йўқ. Аммо, тахминимча, ҳафта охирида янги шартнома масаласида гаплашиб олсак керак.
Сўнгги сўз доим президент томонидан айтилади. Бугун шу ердалигим, эришган натижаларимиз ҳам унинг менга имкон бергани ортидан бўлган ишлар.
Ҳозирча жамоам билан амалда бўлиб турган шартномам бор ва ўйлайманки, келгуси мавсум ҳам "Женоа" билан қоламан".
Баллардини ўтган йилнинг декабрида жамоани Роландо Мараннинг истеъфосидан сўнг қабул қилиб олганди. Ўшанда генуяликлар турнир жадвалининг 19-ўрнида бораётган эдилар. "Гриффонлар" якунда мавсумни 11-поғонада якунлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди