15:55 / 03.06.2021
3 702

ЖЧ саралаши. Бугунги ўйин натижасида Ўзбекистон 3-ўринга тушиб кетиши мумкин


Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати учун саралаш босқичи доирасидаги ўйинлар давом эттирилмоқда.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўрин олган "D" гуруҳида 6-тур учрашуви бўлиб ўтади. Aутсайдер Фаластин Сингапурга қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олиши режалаштирилган.

Мазкур ўйин олдидан Сингапур 7 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги поғонадаги Фаластин ҳисобида 4 очко мавжуд. Эслатиб ўтамиз, Фаластин устидан қозониладиган ғалаба Сингапурни 2-ўринга олиб чиқиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ саралаши. Бугунги ўйин натижасида Ўзбекистон 3-ўринга тушиб кетиши мумкин