20:25 / 03.06.2021
1 912

ПСЖ Роналдунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади


ПСЖ мавсумлар оралиғида "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги манбага кўра, парижликлар аллақачон 36 ёшли португалиялик футболчининг вакиллари билан алоқага чиқишган ва музокараларни бошлаб юборишган. ПСЖ Роналдуни 25-30 миллион еврога сотиб олишни ёки унинг эвазига “Ювентус”га аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардини беришни режалаштирмоқда.

Бундан аввалроқ Роналду ПСЖда “Реал”га ўтиши кутилаётган Килиан Мбаппенинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Роналду ўтган мавсум “Ювентус” сафида жами 44 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 36 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Роналдунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади