Жаҳонда COVID-19 коронавирус пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлиғи, жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди.
COVID-19 коронавирус инфекцияси аввало юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари ҳамда семизлик (ортиқча вазн) касаллигига чалинган фуқароларимизнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатди. Натижада, бугунги пандемия орамиздан кўплаб фуқароларимизни бевақт дунёдан кўз юмишига сабаб бўлди.
Барчамиз бундан жиддий хулоса қилган ҳолда зарарли одатлардан воз кечиб, оммавий спорт билан доимий шуғулланиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилиш бир сўз билан айтганда, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётимизга айлантиришимиз зарур эканлигини бугунги даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Муҳтарам президентимизнинг юқоридаги муоммоларнинг яққол ва соғлом ечими этиб белгиланган “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни шакиллантириш орқали ходимларнинг соғлиғини сақлаш мақсадида, Бюро ходимлари доимий спортга жалб этилган бўлиб бу борада ходимлар учун етарли шароитлар яратилган.
Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлимлари ўртасида спортнинг юқорида кўрсатилган турлари билан мусобақалар ташкиллаштирилиб, ўтказилган ўйинларда Бюронинг Яшнобод туман бўлими ходимлари футбол мусобақасида Тошкент шаҳрида ғолибликни қўлга киритиб, эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Бюро ходимлари ўртасидан спорт мусобақалари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди