
Кеча Про-лиганинг 10-турида “Бухоро” ўз майдонида “Оқтепа”ни қабул қилиб 0:3 ҳисобини қисқа дақиқалар оралиғида 3:3 га айлантиришнинг уддасидан чиққани ҳамон қизғин муҳокамаларга сабаб бўляпти.
Айни пайтда “Янгиер” жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият кўрсатаётган Азамат Абдураимов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ушбу ўйин ҳақида шундай ёзди:
- Бухоролик “сеҳргарлар”. Ўйиннинг 81-дақиқасига қадар бухороликлар рақибларига 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришаётганди. Аммо шу вақтга келиб майдонда мўъжиза рўй беришга тушди: 85, 87 ва 90+3-дақиқаларда жамоа кетма-кет голлар киритди ва меҳмонларни эсанкиратиб қўйди. Бу ўзбек футболининг илгари кузатилмаган йўлидир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар