Фото: «Uzreport.news»
Бугун пойтахтимиздаги «Юнусобод спорт комплекси»да катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Aнъанага мувофиқ, бокс оқшоми олдидан ушбу кеча иштирокчиларининг вазн ўлчаш маросими ва матбуот анжумани ўтказилди.
Хабарингиз бор, кечанинг марказий жангида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев танзаниялик Салиму Женгога қарши рингга чиқади. «Tashkent city»да ўтган маросимга кечада иштирок этадиган барча боксчилар, катта спорт жамоатчилиги вакиллари ва ОAВ ходимлари ташриф буюришди.
Кутилганидек, боксчилар белгиланган талабни бажаришди. Шундан сўнг Шоҳжаҳон Эргашев иштирокида ўзига хос маҳорат сабоқлари ташкил этилди.
Маълумот учун, бугун бокс оқшомининг марказий жангидан ташқари андеркард баҳсларида Улуғбек Ҳақбердиев, Жамшид Нажмиддинов каби яна 6 нафар таниқли боксчилар рейтинг жангларини ўтказишади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади