12:30 / 11.06.2021
2 612

“Барса”дан кетадиганлар 12 та бўлди


“Барселона” раҳбарияти таркибни тозалаш мақсадида асосий таркибнинг жами 12 нафар футболчисини сотиб юборадиган бўляпти.
Каталонияликларнинг бундай қарорга келишига клубнинг ташқи қарзи бир миллиард евродан ўтиб кетгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Клуб раҳбарияти қарорига кўра, биринчилардан бўлиб, Миралем Пьянич, Филиппе Коутиньо ва Самуэль Умтити ўзига янги жамоа танлаши керак бўлади. Шунингдек, келаси мавсумга қолмайдиганлар рўйхатига Хуниор Фирпо, Мартин Брэйтуэйт ва Матеус Фернандеш ҳам киритилган. Нето ўз ихтиёрига кўра клубни тарк этади.

Бундан ташқари, Усмон Дембеле, Серджиньо Дест, Жерар Пике, Рики Пуч, Франсишку Тринкау ва Эмерсон Апаресидо ҳам жойи чиқса, сотиб юборилади.

Куман фақатгина Лионель Месси, Рональд Араухо, Ансу Фати, Фрэнки де Йонг ва Педрининг қолишини кафолатлаган холос.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барса”дан кетадиганлар 12 та бўлди