Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистонидан учраган йирик ҳисобдаги мағлубияти барчамизнинг кайфиятимизга таъсир қилди. Хўш, айб кимда, хато қаерда ўтди, буёғига нима қилиш керак. Биз бу борада тажрибали экспертларимизни фикрига қулоқ тутдик.
Азиз Ибрагимов - Биринчи ўринда таркиб ва футболчиларнинг жойлашуви нотўғри танланди. Ҳар бир футболчи ўз позициясига қўйилиши керак эди, деб ўйлайман. Масалан Жалолиддин Машариповнинг асосий устун томони қанотдан ёриб кириш. Дейлик кеча Одил Аҳмедов ҳимояга қўйилди. Унинг жойини кўпчилик билади, ўртада. Марказда ўйинни бошқара олади. Ёки Вагиз Галиулинни олайлик. Олег Зотеев вақтида ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган бўлиши мумкин.
Аммо ҳозирда қанот ҳимоячиси сифатида тўп тепмоқда. Оддий мисол велосипед хайдаб туриб, бирданига самакатга ўтсангиз қандай бўлади? Қийналасиз. Футболчи ҳам шундай. Саудия Арабистони терма жамоасининг футболчиларини қаранг, ўзига ишонч билан жуда хотиржам ўйнади. Индивидуал маҳорат ҳисобига ҳимоямизни осонликча ёриб ўтди.
Бу - Ўзбекистон миллий терма жамоаси, миллатнинг юзи. Терма жамоадаги футболчилар профессионал. Аввало футболчи ўзини ўзи руҳий томондан ўйинга тайёрлаши керак. Мураббийнинг имзоси эса футболчиларни жойлашуви ва тактикасида билинади. Терма жамоа клуб эмас. Ўйнамаётган футболчини бирданига туширсангиз у ўз ўйинини кўрсата олмайди. Битта ўйинга бошқасини, иккинчи ўйинга бошқасини тушириш чизиқлар ўртасидаги боғламларни йўқолишига олиб келади. Чунки формадаги, формада бўлмаган футболчи бор. Мен бу билан ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Шунчаки жонимиз ачиганидан гапирамиз.
Мен аввал ҳам бу борада фикримни айтганман. Терма жамоага мос номзод - Рўзиқул Бердиев. "Насаф"да қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар барқарор ишлаб келмоқда. Шунингдек Тимур Кападзе "Олимпик" билан Про лигада дебют қилаётганига қарамасдан жуда яхши натижа қайд этмоқда.
Ўйинни бошидан тўпни рақиб назорат қилди. Бундай паллада ҳимояда жипслашиш муҳим. Агарда биринчи бўлим 0:0 ҳисобида тугаганида, иккинчи бўлимга йигитлар бошқача кайфият билан чиқарди.
Камолиддин Мурзоев - Бошланғич таркиб нафақат мени, балки кўпчилик учун кутилмаган кўриниш олди. Натижа барчасини айтиб турибди. Футболчилар ўз ўрнида ўйнай олмаганидан ўзларини жуда ёмон ҳис қилишди. Ўйин тўлиқлигича рақибга бой берилди. Терма жамоанинг кейинги мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб янги мураббий номзодлари ва уларнинг дастури билан танишиб чиқиш керак. Бизда мураббийлар билан эмас, уларнинг дастури билан боғлиқ муаммо бор. Буни назорат қилувчи орган мавжуд эмас. Мураббийлар тайёрлашни тизимли бошқаруви ва унинг устидан назорат ўрнатилиши керак.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди