
Россия термаси сардори Артем Дзюба гуруҳдаги сўнгги учрашувда Дания билан ўйин (1:4) ҳақида фикрларининг яна бир қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.
"Аслида биз юқоридан ўйнашни режалаштирмаймиз, ўйинга режада тўпни оёқларимизда ушлашимиз керак бўлади. Бироқ барча қарорларимиз орқага бўлади ва тўпни дарвозабонга қайтараверамиз, ҳудди у плеймекердек. Дарвозабон нима қилсин, у тўпни узоқлаштиради, ҳаводаги кураш эса доим 50/50.
Ҳаттоки биз ҳаводаги курашда устун келсак ҳам, одатда олдинда нечта футболчимиз бўлади? 2 ёки 3 нафар. Оддийгина ўша Дания ёки Бельгияни қаранг, ҳужумга камида 5-6 футболчи ўтади.
Менталитетимизни ўзгартиришимиз керак. Қўрқмай, ҳужумга боришимиз, олдинга ўйнашимиз ва қарорларимиз ҳам ҳужумга қаратилган бўлиши керак", - дейди Артем Дзюба.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар