22:12 / 23.06.2021
3 364

Игорь Шквирин "Турон" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди


Суперлига дебютанти –  “Турон”  клубида навбатдаги бош мураббий ўзгариши юз берди. Sports.uz маълумотига қараганда, бир неча дақиқа олдин бугун клубда йиғилиш ўтказилган бўлиб, унга кўра, Игорь Анатольевич Шквирин “Турон” жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди.

Бунга қадар ушбу мутахассис АГМК клубида селекционер мураббий сифатида ишлаб келаётганди. Энди бор эътиборини “Турон” клубига қаратади.

Биласиз, аввалига Ислом Исмоилов бош мураббий сифатида ишлади ва 8-турдан кейин истеъфога чиқди. Сўнгра, унинг ўрнини польшалик Богуслав Баниак вақтинча эгаллади. Лекин жамоа мағлубиятлар гирдобидан чиқиб кета олмади. Маълум бўлишича, Баниак клубда яна олдингидек таҳлилчи мураббий сифатида ишини давом эттиради.

“Турон” ортда қолган 10 та учрашувда 3 та дуранг ва 7 та мағлубият қайд этиб охирги ўринда боряпти.
Эртага “Турон” клуби Суперлиганинг 11-тур доирасида ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Игорь Шквирин "Турон" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди