
Сўнгги жангда америкалик Габриэль Росадодан енгилган проф боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев бироз танаффусдан сўнг машғулотларга қайтди.
Бу ҳақда Океанортида фаолият олиб бораётган яна бир чармқўлқоп устамиз Муроджон Аҳмадалиев Инстаграм орқали хабар бермоқда:
"Укам сафимизга қайтди, биз биргаликда машғулот ўтказдик ва яқин орада бўлажак жангларга тўлиқ тайёргарликни бошлаймиз", - деб ёзди Аҳмадалиев ва тегишли фотосуратни илова қилди.
Ундан ташқари, "Мир Бокса" промоутерлик компанияси матбуот хизмати Мелиқўзиевнинг машғулот жараёнидан видео тақдим этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар