07:13 / 07.07.2021
2 023

"Евро-2020". Италия пенальтилар сериясида Испанияни мағлуб этиб, финалга йўл олди


“Евро-2020” ярим финал босқичидан ўрин олган Италия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. 
60-дақиқада Федерико Кьеза ҳисобни очди. 80-дақиқада захирадан майдонга тушган Альваро Мората мувозанатни тиклади. Беллашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида бошқа гол киритилмади ва ғолибни аниқлаш учун пенальтилар серияси мурожаат этилди.

“Футбол лотереяси”да эса омад италияликларга кулиб борқди - 4:2. "Мовия гвардия"дан Локателлининг зарбасини Симон қайтарган бўлса, "қизил фурия" таркибида Ольмо (ноаниқ) ва Мората (дарвозабон) пенальтини голга айлантира олмади.

Шу тариқа, Италия ўз тарихида тўртинчи марта Европа чемпионати финалига чиқди. Роберто Манчини шогирдларининг финалдаги рақиби эса Англия - Дания учрашувидан сўнг маълум бўлади.

Италия – Испания 1:1
Гол: 60 -Кьеза (1:0), 80 -Мората, (1:1). Пенальтилар серияси: 4-2
Италия: Доннарумма, Ди Лоренцо, Бонуччи, Кьеллини, Эмерсон, Барелла, Жоржиньо, Верратти, Кьеза, Иммобиле, Инсинье.
Испания: Унай Симон, Аспиликуэта, Эрик Гарсия, Лапорт, Жорди Альба, Коке, Бускетс, Педри, Ферран Торрес, Оярсабаль, Дани Ольмо.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Евро-2020". Италия пенальтилар сериясида Испанияни мағлуб этиб, финалга йўл олди