Хабарингиз бор, “Турон” клубига яқинда Игорь Шквирин бош мураббий этиб тайинланди. Унгача клуб раҳбарияти бир қатор мураббийлар номзодини кўриб чиққан.
Sports.uzга маълум бўлишича, Осиё Чемпионлар лигасида шов-шув кўтарганча “Ал-Ҳилол”дек мусобақа фаворитини тор-мор келтириб, гуруҳдан чиққан “Истиқлол” клуби бош мураббийи Виталий Левченко билан музокараларга киришилган. Умуман олганда, унга бир қатор клубларимиз қизиқиш билдиришган.
- Ҳа, қўнғироқлар бўлди. Суперлиганинг иккита клубидан менга таклифлар келиб тушганди. Аммо бугунги кунга келиб ўша жамоалар мусобақа жадвалининнг юқори ўринлардан паст эканлиги боис ўша таклифларни рад этишни маъқул топдим. Клубларда эндиликда бошқа мураббийлар ишлашга киришган. Улардан бири “Турон”, - деди Левченко.
Шунингдек, “Истиқлол” устози ўзига “Навбаҳор”дан ҳам таклиф тушгани борасида қуйидагиларни айтди:
"Айтишим жоизки, қишда хизматимга “Навбаҳор”дан яхши таклиф бўлди. Бироқ шахсий масала билан боғлиқ жиҳат туфайли ўша таклифни рад этишга мажбур бўлдим. Ҳозир бутун эътиборим Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига қаратилган. Биз муваффақиятли юришимизни давом эттиришни хоҳлаймиз". “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади