Фото: CHRIS RICCO — UEFA/UEFA VIA GETTY IMAGES
Кимдир Стерлингдан ўзиб кета оладими?
Якшанба куни биз Европанинг янги чемпионини билиб оламиз, ундан кейин эса – индивидуал совринлар эгалари ва турнир рамзий терма жамоаси билан танишамиз.Катта эҳтимол билан, Евро-2020нинг энг яхшилари финалчилар орасидан танланади, аввалги йилларда барқарор шундай бўлиб келган. Шу туфайли қуйидаги рўйхатда турнир қаҳрамонларидан бири, данияликлар сардори Кьер ҳам, унинг жамоадошлари, турнирнинг энг яхши таянч яримҳимоячиси бўлган Ҳейберг ҳам, барча ўйинларда ҳаддан ташқари зўр футбол ўйнаган Педри ҳам, чоракфиналдаёқ турнирни тарк этган Де Брюйне ва бошқа муносиб номзодлар ҳам йўқ.
1. Раҳим Стерлинг (Англия)
Турнирнинг энг яхши футболчиси бўлиш имконияти Раҳим Стерлингда. Бутун дунёдаги футбол букмекерлари ҳам шундай фикрда ва унинг коэффициентлари бошқа номзодларникига қараганда пастроқ – бу мутлақо мантиқий.
Стерлинг барча ўйинларни юқори даражада ўтказди – гуруҳ босқичида у инглизларнинг барча голларига - яъни икки голга муаллифлик қилди, плей-оффда Германия дарвозасига урилган ғалаба голи муаллифи бўлди, Украинага қарши нисбатан енгил кечган ўйинда голли узатма берди. Данияга қарши яримфинал баҳсида эса Раҳим расман голли ҳаракатлар амалга оширмади, аммо амалда икки гол ҳам у туфайли рўй берди: биринчи голда дарвоза чизиғи олдида Саканинг узатмасига очилиб, Кьернинг автоголига сабабчи бўлди, қўшимча бўлимларда эса Кейн учун пенальти ишлади.
Ҳар бир ўйинда Стерлинг улкан ҳажмдаги ишларни бажариб келди, унинг майдонда бўлиши Англияга ҳатто прагматик услубда ҳам хавфли бўлиш имконини берди. Ушбу форвард ўртача 90 дақиқада — 2,3 зарба (50 фоизи дарвоза соҳасига) ва 0,46 xG кўрсаткичига эришди; шунингдек, жарима майдони ичига ўртача 1,81 узатма ва 0,1 xA; 7,23 марта алдаб ўтиш (52,27 фоиз) ва 4,11 progressive run; жарима майдони ичида ўртача 4,6 марта тўпга тегиниш.
Қолаверса, Стерлинг жуда кўп марталаб тезлик олиб очиқ зоналарда очилди ва ҳужумлардаги вариантларни оширди. Данияга қарши ўйинда Раҳим шунчаки феноменал рақамлар қайд этди, бу ўйиндан кейин индивидуал соврин учун пойгада унинг имконияти янада ошиб кетди.
2. Ҳарри Кейн (Англия)
Англия терма жамоаси сардори гуруҳ босқичини камтарона ўтказди, аммо бу унинг айби эмас, жамоа натижани биринчи ўринга қўйган ҳолда куч тежаш мақсадида шундай ўйин услубини танлади, гуруҳ ўйинларида ушбу марказий ҳужумчининг кучли томонларидан шунчаки фойдаланмай туришди. Тўпни асосан майдон марказида олиб юриш ва катта таваккалчилик қилмасдан олдинга чиқиш туфайли дастлабки икки турда Хорватия ва Шотландияга қарши ўйинларда Кейн дарвоза томон атиги бир бор зарба беришига сабаб бўлди.
Шу билан биргаликда, форварднинг Англия ўйинига таъсири кескин ошди. Гуруҳнинг сўнгги турида Чехияга қарши ўйинда у тўп учун курашларда ва хавфли вазиятлар яратишда жуда катта меҳнат қилди, плей-оффда эса Стерлинг билан бирга жамоанинг энг яхши футболчиси бўлди. Ҳарри Германияга қарши ўйинда иккинчи голни уриб, ўйинга нуқта қўйди, Украина дарвозасига дубль муаллифи бўлди, Данияга қарши яримфинал ўйинини ажойиб ўтказди: биринчи гол урилган вазиятда «алдамчи тўққизлик» ролини маҳорат билан ижро этди (унга қадар ҳам орқа чизиқда шу каби эпизодлар бўлганди), овертаймларда эса мамлакатга ғалаба келтириб, жамоани финалга олиб чиқди.
Бу пойгада Стерлингнинг имкониятлари ҳозирча юқорироқ, шу туфайли Кейн турнирнинг энг яхшиси бўлиш учун финални жуда ёрқин ўтказиши керак бўлади.
3. Лоренцо Инсинье (Италия)
Италия термаси сафидан бирор футболчини ажратиб кўрсатиш қийин, чунки бу жамоа биринчи навбатда тизимлиликка ва жамоавий ўйинга таянди, бундай ҳолатларда юлдузлар яққол порлаб турмайди. Италия вакили Евро-2020нинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланиши учун қуйидагилар бўлиши керак: жамоа финалда ғолиб бўлса, унинг етакчиларидан бири бу ўйинда яққол ажралиб турса.
Итальянлар орасида нисбатан юқори имкониятлар кимда? Асосий номзод самарали ҳаракатлари учун – Инсинье. Манчини учун жуда муҳим футболчи, унинг қанотлар ва орқароқдаги саъй-ҳаракатлари рақиблар босимидан чиқишда катта ёрдам берди. У деярли барча ўйинларни жуда юқори даражада ўтказди, чоракфиналда Бельгия дарвозасига ҳал қилувчи голни урди. Испания билан ўйинда эса, жамоа ўйинида пасайиш кузатилганида, Иммобилега кесик пас узатиб, голли ҳужумни бошлаб берди.
4. Ҳарри Магуайр (Англия)
Англия термасининг етакчи ҳимоячиси жароҳати туфайли турнирда иштирок этиши сўроқ остида қолганди. У гуруҳдаги дастлабки икки ўйинда майдонга туша олмади, аммо учинчи турда сафга қайтди – у билан жамоанинг ўйини янада ишончли кўриниш олди.
Магуайр Евро-2020да ҳимоядаги яккакурашларнинг 86,67 фоизида, ҳавода тўп учун курашларнинг 73,08 фоизида устун келган. У ҳужумларни бошлаб беради (Англия у сафга қўшилгач, чизиқлар бўйлаб олдинга чиқа бошлади) ва рақиб дарвозаси яқинидаги стандарт вазиятларда ҳамиша хавф солиб туради. Агар Англия финалда ҳам аввалги ўйинлардаги каби ишончли ўйин кўрсатса, Магуайр камида Евро-2020нинг энг яхши ҳимоячиси бўла олади.
5. Жоржо Кьеллини (Италия)
Кьеллини абадия футбол ўйнайдигандек – у 2007 йилда Италия ёшлар термаси билан Англияга қарши янги стадион очилиши ўйинида қатнашиш учун «Уэмбли»га келган. 14 йил ўтиб эса ўша ўйин иштирокчилари орасида Европа чемпионати финалига етиб келган ягона футболчидир.
Кьеллини – барқарорлик ва ақлбовар қилмас энергетика рамзидир. У худди Магуайр каби икки ўйинни ўтказиб юборди (гуруҳдаги сўнгги ўйин ва 1/8 финалда Австрияга қарши ўйинларни), лекин ўзи иштирок этган барча ўйинларда бехато ҳаракат қилди. Жумладан, Испанияга қарши яримфиналда кечган жангда ҳам.
6. Жоржиньо (Италия)
Италияликлар сафидаги муҳим футболчилардан бири, усиз тизим бузилиб кетиши ҳам мумкин. Жоржиньо ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги балансни сақлайди, тўпга эгалик қилишда унга умид қилинади (узатмалари аниқлиги ўртача – 94,6 фоиз!), жамоа сафида майдоннинг учинчи қисмида (рақиб жарима майдони яқинида) энг кўп пас берувчи ва ҳужумларни ривожлантирувчи футболчи. Аммо Жоржиньо индивидуал соврин олишини қийинлаштирувчи омиллар ҳам бор –
а) у орқароқдаги позиция вакили;
б) ҳал қилувчи паллаларда (гол ёки голли узатмаларда) иштирок этмаган. У тактик таҳлилчилар учун идеал футболчи, аммо қора ишлар билан машғул бўлгани туфайли турнирнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун, масалан, Стерлинг билан рақобат қила олмайди.
7. Федерико Кьеза (Италия)
Кьеза билан боғлиқ парадокс шундаки, у аввалига ҳатто Италия термасининг асосий таркиб футболчиси эмасди. Турнирдаги етти ўйиндан учтасини Федерико захира ўриндиғида бошлади. Истеъдод даражасидан қараганда, у турнирдаги энг зўр футболчи эмас, у қарорлар қабул қилишда дақиқ эмас ёки ижрода бошқалардан бошқача эмас.
Лекин Кьеза – тезкор, агрессив ва тутган жойидан кесадиган йигит. У ҳал қилувчи паллада тўғри қарор қилади. 1/8 финалда Австрияга қарши ўйинда (овертаймлардаги биринчи гол) ва яримфиналда Испанияга қарши ўйинларда у шундай қилганди. Кьеза ҳал қилувчи ўйинда бошланғич таркибда тушиши кутилмоқда. Агар у бу ўйинда тўғридан тўғри натижага таъсир кўрсатса, катта эҳтимол билан индивидуал совринлар уники бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш