Фото: Adam Davy/PA Images via Getty Images
Сербиялик теннисчи Новак Жокович Лондонда ўтган Уимблдон мусобақаси финалида италиялик Маттео Берреттинини доғда қолдириб, ўз фаолиятида олтинчи марта ушбу мусобақа ғолибига айланди.
3 соат 24 дақиқа давом этган учрашув 6:7 (4:7), 6:4, 6:4 6:3 ҳисобида якунланди.
Айни вақтда Жокович профессионал теннисчилар рейтингида 1-ўринни, Берреттини эса 9-ўринни эгалламоқда.
Яна бир эътиборли жиҳати, сербиялик теннисчи “Катта дубулға” сериясига кирувчи мусобақаларда йигирманчи ғалабасини қўлга киритди ва бу кўрсаткич бўйича рекордчилар швейцариялик Рожер Федерер ва испаниялик Рафаэл Надал билан тенглашиб олди.
Уимблдондаги чемпионлик унвонлари сони бўйича эса Федерер пешқадамлик қилмоқда. Унинг ҳисобида 8та чемпионлик унвони бор.
Мусобақанинг бир кун аввал аёллар ўртасида ўтган финал учрашувида австралиялик Эшли Барти чехиялик рақиби Каролина Плишковани мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди. Бу ғалаба Барти учун Уимблдондаги биринчи ғалаба бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш