2 775
МОҚ хорижий нашрларда чоп этилган япониялик қизга жинсий тажовуз қилингани ҳақидаги хабар юзасидан расмий баёнот берди
Айрим хорижий нашрларда чоп этилган Ўзбекистон Олимпия жамоаси вакилининг япониялик қизга жинсий тажовуз қилгани ҳақидаги хабар юзасидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий баёнот берди.
"Айрим хорижий нашрлар томонидан Токиода бўлиб турган Ўзбекистон Олимпия жамоаси вакилининг япониялик қизга жинсий тажовуз қилгани ҳақида мақола чоп этилди. Бу эса бир қатор ўзбек ОАВ ва блогерлари орасида муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон МОҚ мазкур хабарга расмий муносабатини билдиради.
Бўлиб ўтган воқеликка Ўзбекистон Олимпия жамоасининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. “Japantimes.co.jp” нашри берган маълумотга кўра, воқеа Токио шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароси Д.Р. билан содир бўлган. «Kyodo news» эса Д.Р. ва у қизнинг биргаликда Токиодаги “Олимпия” стадионида волонтёр бўлиб ишлагани ҳақида ёзмоқда.
Ҳозир МОҚ Тезкор штабининг 5 нафар вакили Токиодаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб турибди. Уларнинг вазифаси асосий делегация келгунига қадар ташкилий масалаларни ҳал этиб туришдир. Ташкилий қўмитанинг талабларига кўра, Олимпия шаҳарчасидаги шахсларнинг ҳудуддан чиқиб кетиши мумкин эмас ва у жой кучли назорат остида.
Шундай экан, юқоридаги воқеликка Ўзбекистон Олимпия делегациясининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шу ўринда юртимизнинг барча ОАВ, блогер ва журналистларидан бу каби асоссиз мақолаларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.
Бугун кечга Токио-2020 XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон делегациясининг асосий қисми чартер рейс орқали Японияга жўнаб кетади. Миллий Олимпия қўмитаси юртимиздаги барча Оммавий ахборот воситаларини спортчиларимиз ва уларнинг Олимпия ўйинларидаги иштирокини халқимизга чиройли тарзда етказиб беришга, мусобақани кенг қамровда ёритишга чорлаб қолади. Ўз навбатида, МОҚ матбуот хизмати бу борада барча маълумотларни тақдим этиб боради", - дейилади расмий баёнотда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди