Бугун ЎзПФЛ "Пахтакор" ва Эрен Дердийок ўртасидаги шартнома бекор қилинганини маълум қилди. Швейцариялик футболчи энди эркин агент сифатида янги жамоа билан битим имзолаши мумкин. Бунга ўтишдан олдин унинг "Пахтакор"даги фаолиятига назар соламиз.
Омадсиз трансфер?
Дердийок "Пахтакор"га 2020 йилнинг январида Шота Арвеладзе томонидан олиб келинди. Тошкент клуби ишқибозларининг фикрича, мазкур ўтиш жамоа тарихидаги омадсиз трансферлардан бири ҳисобланади. Улар 2 нарсадан норози: Эрен ўзига тўланган маош даражасида ўйнолмагани ва у туфайли Игор Сергеев кетказиб юборилгани.
Маълумот учун, 33 ёшли форвард "шерлар" либосида 46 учрашув ўтказиб, 18 голга муаллифлик қилишни уддалади. Голлардан 12 таси Суперлига, 3 таси ОЧЛ, қолган 3 таси Ўзбекистон кубоги баҳсларида урилган.
Ушбу трансфер клуб учун қанчалик омадли бўлди? Юқоридаги маълумотлар асосида ўзингиз хулоса ясашингиз мумкин. Биз эса швейцариялик форварднинг кейинги манзили ҳақида фикр юритамиз.
Туркия
Дердийок айни пайтда Туркияда бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, у 2014-2019 йилларда мазкур ўлканинг "Галатасарой", "Гёзтепе" ва "Қосимпошо" клублари шарафини ҳимоя қилган эди. У 5 йил давомида Туркия Суперлигасида 106 учрашув ўтказиб, 35 бор ўз номини таблога ёздиришни уддалаган. Бироқ, унинг янги жамоаси Суперлига вакили бўлмайди.
"Анқарагючу"
Турк Суперлигасининг 2020-21 йилги мавсум якунига кўра, пойтахтнинг "Анқарагючу" клуби қуйи дивизионга равона бўлди. Айни пайтда жамоа устози Мустафо Далчи янги мавсум учун керакли футболчиларни йиғиш билан банд. Айтишларича, Эреннинг янги клуби айнан "Анқарагючу" бўлади. Бу ҳақда турк матбуоти охирги 24 соатда бонг урди. Дердийокнинг трансфери ҳафта охирига қадар эълон қилиниши кутилмоқда.
Маош
"Пахтакор" матбуот хизмати 18 июнь куни Эреннинг йиллик маоши 1,3 млн евро экани ҳақида маълумот берган эди. Швейцария терма жамоасининг собиқ форварди Анқарада Тошкентдагига нисбатан 3 баробар камроқ пул топади. "Hürriyet" газетасининг маълум қилишича, Дердийокнинг "Анқарагючу"даги йиллик маоши 400 минг евро атрофида бўлади.

Муаллиф: Faxriddin Ro'ziyev “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди