Ҳаваскор боксда энг номдор боксчиларимиздан бири, Рио Oлимпиадаси чемпиони профессионал бокснинг биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9 кг) WBА International камари эгаси Ҳасанбой Дўсматов (3-0, 3КО) ўзининг навбатдаги жангини 28 август куни Россиянинг Москва шаҳрида ўтказади.
"Shamo Boxing" компанияси томонидан ташкил этиладиган мазкур кеча Москвадаги "Крылья Советов" аренасида бўлиб ўтади. Хасанбой Дўсматов шу куни 8 раунд этиб белгиланган баҳсда рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Дўсматов 3 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида Муҳсин Кизотани мағлуб этган ҳолда WВА International камарини қўлга киритган. Ҳозирда у ўз вазнида WBА рейтингида 4-ўринда бормоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди