Трансферлар мавсумида кўпчиликнинг эътибори ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга қаратилмоқда. Сабаби "Женоа" ҳужумчисига бўлган қизиқиш борасидаги хабарлар тобора кўпайди.
Шомуродовга "Рома" томонидан қизиқиш бўлаётганидан хабарингиз бор. Кун ора ушбу трансфер атрофида маълумотлар учраёпти. Бугун ҳам Италия томонларида юқоридаги каби хабарларнинг навбатдагиси янгради.
iltempo.it нашри римликларнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиш бўйича қарори ҳали кучида эканлиги ва бу трансфер қанчага баҳоланаётгани борасида маълумот чиқарди. Ёзилишича, 26 ёшли Элдор Шомуродов "Рома" клуби раҳбари ва бош директори Тиаго Пинтонинг эътиборига тушган.
Юқоридаги манбанинг маълум қилишича, "Рома" аллақачон "Женоа" билан алоқа ўрнатган. Футболчи тахминан 15 миллион еврога баҳоланяпти. Шомуродовнинг кўчиб ўтиши дастлаб ижара асосида амалга оширилиши ва кейинчалик сотиб олиниши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади