Охирги кунларда "Рома" ва Элдор Шомуродов мавзуси тинмаяпти. Ҳамюртимиз римликлар сафига ўтди деган хабарлар кўпайди. Ушбу маълумотларга таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўз муносабатини билдирди.
- Эшитгандирсиз, Элдор Шомуродов яқин вақт ичида Римнинг "Рома" клубига ижарага ўтиши мумкин. "Женоа" билан музокаралар бошланган ва ижара шартлари келишиб олинмоқда. Келишишсин. "Женоа"мизни ҳурмат қилган ҳолда айтиш керак, "Рома" бу умуман бошқа даража.
Скудетто ва Еврокубокларга кўз тиккан амбицияли клуб. Катта тарих, юксак афсоналар жамоаси. Келажакка урғу беряпти. Жозе Моуриньо бош мураббий этиб тайинланди. Португалиялик юлдуз-мураббий эса қариган Жеко ва формасини йўқотган Майораль билан ҳужумда кўп нарсага эришиб бўлмаслигини биляпти. Элдор ва Азмун вариантлари кўриб чиқилмоқда.
Шома учун Моур билан ишлаш юксак тажриба бўлади. Унинг ёшликдаги севимли ҳужумчиси Дидье Дрогбани айнан Моур кашф қилган. Умуман бу мутахассисда талай форвардлар очилган. Дрогба, Милито, Бензема, Балотелли. Ўйлайманки, Шомуродовда бу рўйхатга қўшилиш учун ҳамма кўрсаткичлар бор. Муҳими келишув амалга ошсин, майли ижара бўлса ҳам, - деди Даврон Файзиев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?