09:16 / 02.08.2021
2 425

Суҳроб Хўжаев Олимпиадалардаги энг яхши натижасини кўрсатди


Фото: Алимурод Мамадаминов
Бугун эрта тонгдан Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналиши бўйича саралаш баҳсларига старт берилди. Унда ҳамюртимиз Суҳроб Хўжаев ўз омадини синаб кўрди.

«А» гуруҳида иштирок этган вакилимиз 71.26 метр натижа қайд этди. Бу унинг учун Олимпиадаларлаги энг яхши кўрсаткичдир. Қайд этиш жоиз, Хўжаев аввал Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпиадаларида ҳам қатнашиб, 65.88 ва 70.11 метр натижа кўрсатган эди.

Шу тариқа ушбу гуруҳда Суҳроб сўнгги поғонада (15) қолмоқда. Бир оздан сўнг «В» гуруҳи вакилларининг чиқиши якунлангач, атлетимизнинг якуний ўрни аниқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суҳроб Хўжаев Олимпиадалардаги энг яхши натижасини кўрсатди