Фото: Sportskeeda
Саккизта вазн бўйича бокс собиқ чемпиони Мэнни Пакьяо ва WBC ва IBF йўналишлари чемпиони Эррол Спенс ўртасидаги жанг бекор қилинди. Бу ҳақда «CBS» хабар берди.
Жангнинг бекор қилинишига Эррол Спенснинг кўзидан олган жароҳати сабаб бўлган. Филиппинликнинг кейинги рақиби тажрибали Йорденис Угас бўлиши кутиляпти.
«Мен жангни интиқлик билан кутаётгандим. Афсуски, шифокорлар чап кўзимдаги жароҳатни операция қилишим кераклигини ва бу ҳолатда кўзларим билан курашишнинг иложи йўқлигини айтишди. Афсусдаман», — деган Эррол Спенс.
«Биринчи навбатда мен ҳаммадан Эррол Спенснинг тўлиқ соғайиб кетиши учун ибодат қилишларини сўрайман», — деди Пакяо.
Спенс - Пакьяо ўртасидаги бокс кечаси 21 август куни Лас-Вегас шаҳрида ўтказилиши керак эди. Пакьяо сўнгги жангида (2019 йил) Кит Турманни мағлуб этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин